Қозоғистонда Президент Мактубини рўёбга чиқариш бўйича режа тайёрланяпти

Қозоғистонда Президент Мактубини рўёбга чиқариш бўйича режа тайёрланяпти

Қозоғистонда мамлакат Президенти Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режа ишлаб чиқилади. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Асқар Мамин маълум қилишича, давлат раҳбари тилга олган ташаббус ва топшириқлар биринчи навбатда жамият эҳтиёжлари билан боғлиқ. Уларнинг ҳар бири – замон талаби.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Давлат раҳбари минтақавий сиёсат нақадар муҳимлигини тилга олди. Мамлакатнинг ҳар бир вилоятида маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда аҳоли фаровонлиги ва даромадини ошириш учун инфратузилмаларни модернизациялаш, долзарб муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган аниқ лойиҳалар рўёбга чиқарилади. Ҳар бир давлат органи, маҳаллий ижро органи Давлат раҳбари кўрсатиб ўтган топшириқ ва ташаббусларни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилиши керак. Президент Мактубининг барча бандлари бажарилиши учун умуммиллий режа тайёрланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари 3 сентябргача Миллий иқтисодиёт вазирлигига умуммиллий режа бўйича таклиф киритишни топширди. Вазирлик 4 сентябрда лойиҳани Бош вазир девонига етказиши зарур. Асқар Мамин таъкидлашича, келгуси йиғилишда тайёр ҳужжат муҳокама қилиниши лозим. Ҳукумат муҳокамасидан ўтгач, Президентга тасдиқлаш учун жўнатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси