«ASHYQ» иловасида «жимирловчи» мақом пайдо бўлади

«ASHYQ» иловасида «жимирловчи» мақом пайдо бўлади

«Ashyq»да ўзгариш бор. Энди ундаги мақом «жимирлайди», ҳисоб рақами эса каттароқ бўлади. Янги ҳимоя дастури ундан скрин олиш ва ҳатто телефон экранидан кўчириб олиш имкониятини йўққа чиқаради. Шу билан бирга, ишланма муаллифлари дастур ишини жадаллаштиради, яъни қисқа вақтда уланишига эришмоқчи. «Ashyq»ни сканер қила оладиган бошқа иловалар ҳам ўзгаради.

Виталий Пустовойтенко, «ASHYQ» иловаси муаллифи:

- Биз кўп марта фуқаролар «Ashyq» иловасини кўзда тутилгани каби ишлатмаётганига гувоҳ бўлдик. Масалан, кимдир мақом скриншотини кўрсатади, иловани, тизимни алдашга уринади. Шу муносабат билан иловага бир қанча янгиликлар киритдик. Шу кунларда фойдаланувчилар иловани ўртача 1 дақиқа 22 секунд ушлаб турибди. «Ashyq» ишга тушиши учун кетадиган мана шу вақтни биз имкон қадар қисқартириш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси