1 сентябрдан Қозоғистонда аҳоли саноғи бошланди

1 сентябрдан Қозоғистонда аҳоли саноғи бошланди

Қозоғистонда аҳолини умуммиллий рўйхатга олиш ишлари бошланди. У икки босқичдан иборат бўлади. 15 октябргача онлайн-тартибда sanaq.gov.kz сайти орқали саноқда қатнашиш мумкин. Виртуал ёрдамчи ўзингиз ва фарзандларингиз учун саҳифаларни қандай тўлдириш кераклигини тушунтириб беради. Иккинчи босқич анъанавий шаклда, суҳбатлашувчилар ёрдамида 1 октябрдан 30 октябргача давом этади. Бу босқичдаги асосий янгилик: электрон планшетлардан фойдаланилади. Рўйхатга олиш даврида 14-46 рақами бўйича колл-марказ ишлаб туради. Унга мобиль ва стационар телефондан қўнғироқ қилиш мумкин. Эслатамиз, Қозоғистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатда учинчи марта аҳоли рўйхатга олиняпти.

Нурбўлат Айдапкелов, Миллий статистика бюроси раҳбари:

– Мен саволларга онлайн-тартибда жавоб бердим. Оиламда олти киши бор. Саҳифаларни тўлдириб чиқиш учун 30 дақиқа вақт кетди. Ҳаммаси жуда оддий.

Абдумалик Сарманов таржимаси