Алихан Бўкейханов ҳақида янги китоб чоп этилади

Алихан Бўкейханов ҳақида янги китоб чоп этилади

Алихан Бўкейханов ҳақида китоб чоп этилади. Унинг муаллифи - россиялик олим Виктор Козодой айтишича, китобда «Алаш Ўрда» етакчиларидан бирининг ҳаётига оид аввал маълум бўлмаган кўплаб фактлар акс этади. Китобнинг биринчи нашри минг нусхада чоп этилади.

Виктор Козодой, тарих фанлари доктори /Россия/:

- Таъкидлашни истардимки, у аввало Қозоғистон учун жуда катта роль ўйнаган. Шунга қарамай, Россия учун ҳам умумдавлат, умумимперия даражасидаги сиёсатчилар қаторида бўлган. Қозоғистоннинг 20-аср бошларидаги тарихида юз берган воқеалар ривожига катта таъсир кўрсата олганлардан бири эди.

Таъкидлаш лозимки, таниқли қозоқ сиёсий арбоби ҳаётига бағишланган мазкур илмий асар имкон қадар оддий тилда ёзилган. Муаллиф ҳар бир китобхон уни тўла-тўкис тушунишини истаган. Асосан Тўрайғиров номли кутубхонадаги ҳужжатлар ва маълумотларга таянган. Айни вақтда, Алмати, Семей, Павлодар, Томск, Омск, Самара, Оренбург ва Новосибирск архивларини ўрганган. Тўплам тарихчилар учун фойдали бўлишига олимнинг ишончи комил.

Асемгул Рамазанқизи, с. Тўрайғиров номли марказий кутубхона бўлим бошлиғи:

- Виктор Иванович Козодой 2019 йилда кутубхонамиз китобхонлари қаторидан жой олди. Айни шу вақтда у Алихан Бўкейханов фаолиятини тадқиқ қила бошлаган. Бир неча кунга «Алаш» партияси раҳбари ҳаётини, амалга оширган ишларини ўрганиш учун келиб кетди.

Алихан Бўкейханов ҳақидаги китоб тақдимоти октябрь ойида Қозоғистоннинг уч шаҳрида ўтказилади. Асар Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида чоп этилиши рамзий маънога эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси