АҚШ Афғонистондаги 20 йиллик амалиётни ниҳоясига етказди

АҚШ Афғонистондаги 20 йиллик амалиётни ниҳоясига етказди
24.kz

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий миссиясини якунлади. Сўнгги америкалик аскар Кобулни тарк этди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Кеннет Фрэнк Маккензи маълум қилди. Унинг айтишича, кетиш олдидан америкалик ҳарбийлар ўзларига қарашли 26 та автомобиль ва 73 та самолётни йўқ қилган. Афғонистон пойтахтидаги халқаро аэропорт «Толибон» назоратига ўтди. Улар Кобулда давлат тепасига келганидан буён 122 минг одам, шу жумладан, 6 минг америкалик олиб кетилди.

Кеннет Фрэнк Маккензи, АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари:

- АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этди. Шу тариқа биз бу мамлакатдаги жанговар миссиямизни якунлаймиз. Кобул аэропортидаги ракетага қарши мудофаа тизими сўнгги сониягача ишлаб турди. Кетишдан олдин уни ишдан чиқардик.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан чегаралар очилгани тўғрисида маълумотга раддия берди

Айни вақтда, Ўзбекистон Афғонистон билан чегара очилгани тўғрисидаги маълумотга раддия берди. Вазирлик чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳар қандай уриниш қонунчиликка кўра таъқиб қилинишини маълум қилган. Ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати мазкур маълумотни тасдиқлади. Хавфсизлик масаласи ҳисобга олинган ҳолда «Термиз» назорат-ўтказиш пункти ёпилган ва яқин орада очилиши режалаштирилмаяпти. Қўшни республикада маълум қилишларича, ушбу давлат қочоқларни қабул қилмайди, фақат ҳаво йўли орқали бошқа давлатларга транзит қилинишига ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×