Кўҳна чолғуларга жон ато этиб

Қанат Исеков
24.kz

Сазсирнай, ускирик ва тастауиқ. Шимолий Қозоғистонда яшовчи уста қадимий қозоқ чолғу асбоблари яспш билан машғул. 22 йиллик стажга эга ўқитувчи Қанат Исековга бунинг учун лой, сув ва олов керак. Устанинг айтишича, маҳсулот учун бошқа нарса бўлиши шарт эмас.

Қанат Исеков, меҳнат фани ўқитувчиси:

- Чолғу асбоби яхши чиқиши учун сабр ва фантазия керак, шунда ҳар бири ўзига хос кўриниш олади. Биз ишимизда тоза лойдан фойдаланамиз. Уни 2 метрли чуқурликдан, ўра ёки қудуқ ичидан оламиз.

Минтақадаги ягона уста қадимий қозоқ чолғу асбобларини яратиш билан бирга, бу санъатни болаларга ҳам ўргатишни ният қилган. Зарур ускуналардан ташқари бу кабинетда меҳнат ўқитувчиси кузатуви остида болалар қўллари билан ясалган асбоблар ҳам мавжуд.

Шинғис Сарсимов, ўқувчи:

- Сазсирнай учун бир соатда лой оласиз, лекин тайёрлагач икки ҳафта қуритиб қўясиз. Бир муддат уни қоронғи жойда сақлаш керак. У ер совуқ ҳам, иссиқ ҳам бўлмаслиги зарур. Шундан сўнг печда куйдирилади.

Уста аввал дўмбира, жетиген ва қўбиз ясаган. Қанат Исековнинг айтишича, энг муҳими – заранг, оқайин, қарағай каби қаттиқ ёғочли дарахтларга тўғри ишлов бериш.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×