Янги ўқув йили: Қозоғистон бош санитар-врачи қарор чиқарди

Янги ўқув йили: Қозоғистон бош санитар-врачи қарор чиқарди

Қозоғистонда янги ўқув йили арафасида педагоглар ва хизматчилар 100 фоиз вакцина олган бўлиши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон бош санитар-врачининг янги ўқув йилига аталган коронавирус инфекциясининг олдини олиш хусусидаги қарорида кўрсатилган. Қарорга мувофиқ, таълим даргоҳлари Ashyq иловасига кириш кўзда тутилган. Каналимиз учун махсус интервью берган пойтахтдаги 30-мактаб директори Сауле Миншал қизи янги ўқув йилига тайёргарлик қизғин давом этаётганини айтди. Устоз фикрича, биринчи навбатда болалар хавфсизлиги таъминланиши зарур.

Сауле Азимханова, 30-мактаб директори, Нур-Султон шаҳри:

– Жорий ўқув йили арафасида мактабимиз пойтахтдаги барча мактаблар каби янги қоидаларга мувофиқ тўлақонли тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, деб айта оламиз. Биринчидан, барча ўқитувчилар, ходимлар вакцина олишига эришдик. Ҳозир мактабда ишлайдиганлар 100 фоиз эмланган. Иккинчидан, ўқитувчилар ота-оналар ҳам вакцина олиши зарурлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб боряпти. Учинчидан, мактаб биноси, ҳар бир кабинет барча талабларга мувофиқ ўқув йилига ҳозирланган.

Бундан ташқари, мутахассис болалар бир жойда тўпланиб қолмаслиги учун ҳар бир синф ўзи учун белгиланган вақтда танаффусга чиқишини билдирди. Кириш-чиқиш турли зинапоялар орқали амалга оширилади. Бу тартибга фақат ўқувчилар эмас, барча ходимлар амал қилади. Ушбу ўқув йилида жамоа 5 кун эмас, 6 кунлик иш ҳафтасига ўтиш ниятида. Чунки икки смена орасида вақт бўлиши зарур. Иккинчи смена бошлангунича барча синфларни дезинфекциялаш шарт.

Абдумалик Сарманов таржимаси