Жанубий кореяликлар Абай ижоди билан танишмоқда

Сеул
24.kz

Жанубий кореялик талабалар Абай Қўнонбоев ижоди билан танишди. Сеулда буюк қозоқ шоири ва мутафаккирига бағишланган онлайн-маърузалар ташкил этилди. Туркология институтида бўлиб ўтган тадбирларга Абай асарларини корейс тилига ўгирган таржимон Ким Бён Хак таклиф қилинди. Таъкидлаймиз, Тонгги мусаффолик мамлакати пойтахтида қозоқ ёзма адабиёти асосчиси ҳайкалининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ли Ен Жон, Туркология институти ходими:

- Маърузалар орқали Қозоғистонда машҳур шоир Абай тўғрисида билиб олдим. Уни халқ шоири ва буюк шахс деб аташлари мени жуда қизиқтириб қўйди. Энг кўп таъсирлантиргани «Искандер» достони бўлди. Асарда ҳикматли ва ифодали сўзлар жуда кўп.

×