Касбларнинг 70 фоизи жаҳон стандарти билан қамраб олинади

біліктілік жүйесі
static.zakon.kz

Қозоғистондаги ижтимоий соҳа ходимлари халқаро стандартларга жавоб бера олиши шарт. 2025 йилга бориб, мутахассисликларнинг 70 фоизи профессионал стандартлар билан қамраб олинади. Бу ҳақда брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари маълум қилди. Бунинг учун, Акмади Сарбасов сўзларига кўра, тахминан икки юзтача эксперт ўқитилган, улар ходимларга аталган талабларни ишлаб чиқишда зарурий кўникмага эга. Бунда кадрларни талабалигидан бошлаб тўғри ўқитишга қарор қилинди. Мамлакат ўқув муассасалари, спикер берган маълумотга кўра, бугунги кунда таълимий дастурлар ишлаб чиқмоқда, келгусида иш берувчи талаб қиладиган кўникмалар абитуриентларга сингдириб борилади. Бу биринчи навбатда аҳоли соғлиғи ва хавфсизлиги билан боғлиқ касбларга тааллуқли. Акмади Сарбасов шуни ҳам уқтириб ўтдики, ҳозирги кунда малакани тан олишнинг турли йўллари мавжуд, бироқ тартибга солинадиган ва бошқа соҳаларда битта ҳам қонунга мос келувчи стандарт йўқ.

Акмади Сарбасов, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари:

- Шу сабабли, олдимизда яқин икки йилда шундай вазифа бўлади, миллий малака тизимини келгусида ривожлантириш учун сифатли норматив асос яратилиши керак. Бу ерда малака, кўникмаларни тан олиш, малака бўйича миллий орган тузиш масаласи ҳам бор, бу муассаса малакани баҳолаш ишида координаторга айланмоғи лозим.

×