Алмати аэропортида Олимпиада совриндорлари кутиб олинди

Алмати аэропортида Олимпиада совриндорлари кутиб олинди

Алмати аэропортида Токиода бўлиб ўтган 32-ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари - қозоғистонлик спортчилар, жумладан, боксчилар Қамшибек Қўнқабаев, Сакен Бибосинов ва Софья Берульцева тантанали кутиб олинди. Эслатамиз, Қозоғистон терма жамоаси 8 та бронза медалга сазовор бўлган.

Софья Берульцева, «Олимпиада-2020» бронза медали совриндори:

- Каратэ биринчи марта Олимпиада спорт тури сифатида тан олинди. Яхши тайёрлангандик. Албатта, бу ерда марҳум тренеримиз Жасталап оға бўлганида яхши бўларди. Бор имкониятимизни сарфладик. Спортимиз учун. Федерация учун. Бу медални устозимга бағишлайман.

Сакен Бибосинов, «Олимпиада-2020» бронза медали совриндори:

- Мамлакатга олтин медаль билан қайтишни ният қилгандим. Албатта, бироз афсусландим. Лекин бу менинг ғалабам, катта спортдаги ютуғим. Худо хоҳласа, юртимизни яна кўп марта ғалабалар билан қувонтираман. Қозоғистонликлар ишончини оқлаш учун бор кучимни сарфлайман, янги ютуқлар сари интиламан.

Қамшибек Қўнқабаев, «Олимпиада-2020» бронза медали совриндори:

- Ватанимга қайтганимдан бахтиёрман. Илиқ кутиб олганингиз учун бошим осмонга етди. Бу сўнгги марра эмас, юртдошларимизни қувонтиришда давом этиш ниятидаман. Жамоамиз 100 фоиз куч сарфлади. Бор кучи билан курашди. Имкони борича курашди.