«30 етакчи – мустақил шахслар авлоди»

«30 етакчи – мустақил шахслар авлоди»

Нур-Султон шаҳридаги майдончалардан бири - Элбоши кутубхонасида ёшлар учун Қозоғистон  мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мотивация берувчи маърузалар ўтказилди. 30 нафар ёш новатор муваффақият сирларини баҳам кўрди. Уларнинг ғоя ва лойиҳалари бизнес, инвестиция, фан ва технология, санъат, маданият, шоу-бизнес ва спорт соҳаларида таълим ва ўз-ўзини ривожлантиришни тарғиб этишга қаратилган.

АЗАТ АБИКЕН, ТАДБИР ТАШКИЛОТЧИСИ:

– Бу ерда мусиқачилар, ишланмалар, робот техникаси муаллифлари, хорижда меҳнат қилаётган бўлса-да, ўз юртига садоқатли одамлар тўпланди. Менимча, мазкур мураккаб даврда бу шахслар мамлакатимизда бўлиш, ижод қилиш, ватанга миннатдорчилик билдира олиш олижаноблик эканлигини ўз мисолида кўрсатди. Биз Мустақиллик тенгдошларимиз, катта авлод шижоати, улар берган йўлланма, ёрдам туфайли кўп нарсага эришган авлодмиз. Энди эса ёшларга ғайрат бахш этиш, уларни катта ютуқларга илҳомлантиришга ҳаракат қиляпмиз.