Қозоғистонда ўқитувчиларнинг билим даражаси оширилади

Қозоғистонда ўқитувчиларнинг билим даражаси оширилади

Бўлажак ўқитувчилар учун янги фан киритилади. Миллий педагогика олий ўқув юртлари ўз дастурига «Ўрлеу» малака ошириш миллий марказининг «Ўқитувчиларнинг рақамли билимларини ривожлантириш» таълим курсини киритиш ниятида. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ташкилот раҳбари Асел Мухаметжанова маълум қилишича, курс 4 модулдан иборат, уларда ахборот ва коммуникация технологияларига оид 40 та лекция ва презентация ҳамда 30 дан кўп видеоматериаллар, тестлар ва интерфаол топшириқлар мавжуд. Бугунги кунда курс онлайн форматда ўтказиляпти, машғулотлар кеча бошланди. Курслар ишлаётган ва бўлажак ўқитувчилар учун мўлжалланган. Лойиҳа доирасида мамлакатдаги 500 мингдан зиёд мутахассис қамраб олиниши кўзда тутилган.

Асел Мухаметжанова, «Ўрлеу» малака ошириш миллий маркази» ҲЖ бошқаруви раиси:

- Қишлоқлардаги ўқитувчиларнинг чорак қисми, шаҳардагиларнинг бешдан бир қисми малакасини оширишга муҳтож. Умуман олганда, педагогларнинг 73 фоизи ўқувчилар учун ахборот-комуникация технологиялари фойдали эканлигини тан олади, 66 фоизи эса улар ўқитувчи учун ҳам жуда зарур, деб ҳисоблайди. Ўқитувчиларга қўйиладиган асосий талаб – таълим даргоҳларида камида 5 йил ишлаган бўлиши.

Абдумалик Сарманов таржимаси