2021 йилда Қозоғистон авиакомпаниялари рекорд ўрнатади

2021 йилда Қозоғистон авиакомпаниялари рекорд ўрнатади

2021 йилнинг биринчи ярмида 4 миллион нафар йўловчи мамлакатимиз авиакомпаниялари хизматларидан фойдаланди. Шундан 3 ярим миллиондан зиёди бу хизматдан мамлакат ичида фойдаланди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, бир йил аввал коронавирус пандемияси туфайли самолётларда учаётганлар сони анча камайганди. 2020 йилнинг 12 ойида мамлакатимиз авиакомпаниялари жами 5 миллиондан сал кўпроқ йўловчи ташишга муваффақ бўлганди. Бу эса 2019 йилги кўрсаткичлардан 27 фоизга кам. Аналитиклар таъкидлашича, жорий йилда бундай компаниялар фаоллиги кескин ошиши прогноз қилинган. 2021 йилда мамлакат авиакомпаниялари 7 миллиондан зиёд йўловчини манзилига етказиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси