Қозоғистон Мустақиллиги 30 йиллигига бағишлаб 30 аудиокитоб тайёрланад

Қозоғистон Мустақиллиги 30 йиллигига бағишлаб 30 аудиокитоб тайёрланад

Қизил Ўрда вилояти кўзи ожизлар учун ихтисослашган кутубхона жамоаси ана шундай ниятда иш олиб боряпти. Қозоғистонлик муаллифлар ишлари ўқувчиларга тақдим этилади. Ҳозир улар махсус студияда ўқиляпти. Асарлар қаторида драма, поэзия, болалар адабиёти ва таржималар тўпламлари бор. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кутубхонада 2 минг нафар атрофида доимий китобхонлар бор, китоб жамғармаси 3 минг асардан иборат. Кутубхона ходимлари саъй-ҳаракати билан 95 аудиокитоб ёзилди.

Айна Бекенова, кутубхоначи:

- Овоз ёзиб олиш студиясида тайёрланган китобларнинг ҳаммаси ўқувчиларимиз талабларини ҳисобга олган ҳолда танланган. Улар йил давомида тақдим этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси