Қозоғистонда келаси йилдан Kids go free дастури иш бошлайди

Қозоғистонда келаси йилдан Kids go free дастури иш бошлайди

Болалар самолётда бепул учиши керак! Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистонда Kids go free дастури иш бошлайди. Туризм қўмитаси раҳбари Дастан Риспеков айтишича, келгуси йилдан бошлаб ёш қозоғистонликлар учун мамлакат бўйлаб бепул саёҳат қилиш имкониятини берувчи янги қоидалар кучга киради. Эслатамиз, аввалроқ вазирлик мамлакат ҳудудида вояга етмаган фарзандлари билан бирга дам олишга бораётган ота-оналар учун авиабилет учун пул тўлашни бекор қилиш устида ишлаётганини билдирган. Тегишли мутахассислар фикрича, бундай иш тутиш устувор туристик зоналарда оилавий таътилни ташкил этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, бундай енгилликка эришиш учун туристик хизматлар пакетини сотиб олиш лозим.

Дастан Риспеков, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги туризм қўмитаси раиси:

- Давлат ҳисобидан бобо-бувини кўриб келишнинг иложи йўқ. Фақат туроператордан олинадиган йўлланмалар учун енгиллик бор. Масалан, Алакўлга оилавий боришни истаймиз. Бир оила учун йўлланма нархи 400 минг тенге. Уч бола ва ота-она. 400 мингнинг 100 минги болаларга билет олиш учун сарфланади. Давлат ана шу харажатни зиммасига олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси