Бозорларга - ASHYQ орқали

Бозорларга - ASHYQ орқали

Пойтахтда тадбиркорлик субъектларининг 2 минг 200 дан зиёди «Ashyq» лойиҳаси иштирокчисига айланди. Дастур карантинни бузганларни аниқлашга ёрдам беради. Яқиндагина бу тизимга пойтахт бозорлари ҳам уланди. 18 та бозордан тўрттаси QR-кодга эга бўлди.

Нурлан Нурмаганбетов, савдо маркази директори:

- Бунга тайёр эдик. Кириш жойларида зарур ишлар қилинди. Кўриб турганингиздек, QR-кодлар илинган.

Қуанишбек Мукаш, нур-султон шаҳар "атамекен" тадбиркорлар палатаси директор ўринбосари:

- 2000 квадрат метрдан катта майдонга эга ёпиқ бозорлар асосий жараёнлардан ўтиши лозим. Бу текширув ҳужжати билан боғлиқ. Яъни ҳудудий департамент ёки санитария-эпидемиология назорати бошқармаси келиб, текширув ўтказиши шарт. Шундан сўнг мувофиқлик ҳужжати берилади. «инфо-казахстан» порталига ариза йўлланади. Ва биздан QR-кодни олиш мумкин.

Тадбиркорлар миллий палатасида мамлакат бош санитар-врачининг янги қарори кутилмоқда. Унда бозорлар ва савдо марказлари дастур иштирокчиси бўлиш-бўлмаслиги белгиланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси