Қозоғистонлик талабалар Евроосиё биринчилигида еттита медаль олди

Қозоғистонлик талабалар Евроосиё биринчилигида еттита медаль олди

WorldSkills стандартлари асосида ўтказилган Евроосиё биринчилигида қозоғистонлик талабалар 2 та кумуш, 5 та бронза медаль олди.

Энг кучли коллеж талабаларидан иборат жамоа Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Арманистон, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган тенгдошлари билан беллашди. Биринчиликда «Электромонтаж ишлари», «График дизайн», «Бизнес учун дастурий ечимлар» ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Қозоғистон 2014 йилдан бошлаб мазкур халқаро биринчиликда мунтазам иштирок этмоқда. Ўтган давр ичида республика халқаро таълим рейтингидаги мавқейини мустаҳкамлади, 50-ўриндан 14-ўринга чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси