Олимпиада бронза медали соҳиби Елдўс Сметов Қозоғистонга қайтди

Олимпиада бронза медали соҳиби Елдўс Сметов Қозоғистонга қайтди

Токио Олимпиадаси бронза медали соҳиби, қозоғистонлик дзюдочи Елдўс Сметов ватанига қайтди. Спортчини яқинлари, дўстлари, мухлислари кутиб олди. Эслатамиз, Елдўс ярим финалгача муваффақиятли борди ва икки карра жаҳон чемпиони, япониялик Наохису Такатодан мағлуб бўлди.

Елдўс Сметов, Токио Олимпиадаси бронза медали соҳиби:

- Мен учун Олимпиада муваффақиятли ўтди, деб ҳисоблайман. Ғалаба учун охиригача курашдим. Бронза ҳам муваффақият белгиси. Бу медаль – ватанимиз ютуғи. Барча мухлисларимдан миннатдорман.

Абдумалик Сарманов таржимаси