Хорижда қозоқ тили тобора оммалашиб бормоқда

Онлайн қозоқча, бепул ва ҳамма учун. Soyle.kz Буюк Дашт мамлакати тилини ўрганиш учун ҳаммага очиқ бўлган дастлабки майдончалардан. Нафақат лингвистик қобилиятларни кенгайтирасиз, балки нотиқлик этикети ҳамда Қозоғистон миллий маданияти ҳамда анъаналарини ўрганасиз. Бугунги кунда сайт обуначилари сони 140 мингдан ошди, шу номдаги мобиль иловадан 70 минг одам фойдалана бошлади. Давлат тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азат Шауеев айтишича, сайтнинг инглиз-лотин шакли яратилиши натижасида хориж мамлакатларида қозоқ тилига эътибор тобора ортмоқда.

АЗАТ ШАУЕЕВ, ДАВЛАТ ТИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистондан кейин, албатта, Россия Федерацияси, кейин Украина, Америка, Европа, Скандинавия давлатлари – Швеция, Норвегия,  ҳатто  Африка қитъасидан бор. Атиги 2-3 дақиқада рўйхатдан ўтасиз, ҳар бир дарсга ярим соат, 40 дақиқа вақт кетади. Кунига ярим соатдан шуғуллансангиз, уч ой ичида гапира бошлашингиз аниқ.  Бизда жуда кўп  онлайн-лойиҳалар мавжуд, масалан, Қозоғистонда дастлабки қозоқча комикслар яратдик.

Шуни айтиш лозимки, барча  материаллар аввало оғзаки нутқни ривожлантиришга йўналтирилган. Сайтда видеороликлар, аудиофайллар, фотокарточкалар, ўйин-қўшиқлар, грамматик топшириқлар ва справочниклар ҳам жойлаштирилган. Булар ҳаммаси материални тез ва осон ўзлаштиришга, демак, қозоқ тилида тезроқ гапириб кетишга ёрдам беради.