ЕОИИ да электрон савдо учун ягона оператор белгиланади

ЕАЭО елдері электрондық сауда
abai.kz

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига электрон савдо оператори тушунчаси киритилади. Бу ягона стандартлар асосида ишлайдиган, унификацияланган ташкилот бўлади. Лекин ҳар бир давлатда Миллий оператор яратилади. Хорижий интернет-майдончалардан олинган барча шахсий истеъмол моллари у орқали ўтади. Натижада, божхона расмиятчиликлари оптималлашади, дейди мутахассислар.

Оператор божхона солиқларини белгилайди ва ундиради, шунингдек, жисмоний шахслардан электрон декларация олади. Бундан ташқари, ягона иқтисодий ҳудудга фақат Иттифоқ техник талабларига мувофиқ келадиган маҳсулотлар киришини таъминлаш ҳам унинг зиммасида бўлади. Мутахассислар таъкидлашича, натижада қатор маъмурий тўсиқлар йўқолади, чегарааро интернет-савдода қоғозбозлик камаяди. Янгиликдан кўзланган асосий мақсад: сифатли ва хавфсиз товарлар имкон қадар тез етиб келишини таъминлаш.

Мақсат Мамитқанов, Евроосиё иқтисодий комиссияси божхона ҳамкорлиги вазири:

- Агар биз электрон операторлар учун бундай шароитлар яратиб бермасак, ҳар бир фуқаро интернет майдончадан олинган маҳсулоти учун божхоналарга бориши, қоп-қоп қоғоз, сертификат ва бошқаларни тўлдиришига тўғри келарди. Оддий қилиб айтганда, биз фуқаролар учун енгиллик яратишга интиляпмиз. Бу ерда маъмурият, божхона ва тўловлар бўйича электрон декларация топшириш ва бошқа қатор вақт ва қунт талаб қилувчи масалалар ҳал бўлади. Бу ишларни ҳар бир давлатдаги электрон савдо оператори ўз зиммасига олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×