Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари сайланди

Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари сайланди

Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари биринчи марта бевосита сайланди. 730 та туман аҳамиятига эга шаҳар, қишлоқ, посёлкалар, қишлоқ округлари раҳбари лавозими учун сиёсий курашда 2 297 нафар номзод қатнашди. Уларнинг ярмидан зиёди ўз-ўзини кўрсатган. 38 фоизи - турли сиёсий партия вакиллари.

Мутахассислар фикрича, Шарқий Қозоғистон ва Жамбил вилояти аҳолиси тадбирда фаол қатнашди, уларда сайловчиларнинг 90 фоизи овоз берди. Алмати минтақасида фаоллик сустлиги кузатилди. Овоз бериш жараёнида 2 минг кузатувчи қатнашган. Қандайдир жиддий камчиликлар аниқланмаган.

Сиёсатшунослар фикрича, бу сайловлар қишлоқ аҳолиси зиммасига жиддий масъулият юклайди. Чунки улар қарор қабул қилиниши учун масъул. Янги сайланган ҳокимлар ҳам ваъдалари учун жавоб беришига тўғри келади.

Экспертлар ҳисобига кўра, айнан шундай ўзаро боғлиқлик туфайли овуллар ҳаёти яхшиланади. Таъкидлаш жоизки, овоз бериш натижалари уч кун ичида чиқарилади ва яна етти кун ичида янги ҳокимлар иш бошлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.