Қозоғистонда туғилиш кўпайди

Қозоғистонда туғилиш кўпайди

Карантин фойдаси. Қозоғистонда туғилиш кўпайгани қайд этилди. Ranking.kz хабар беришича, янги туғилганлар сони ўтган йилгидан саккиз фоиз кўп.

Аналитиклар ҳисобига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида юз мингдан зиёд бола туғилди. Ўтган йилнинг шу даврида 90 мингдан кўпроқ чақалоқ дунёга келган. Аслида, беби-бум уч чоракдан буён давом этяпти. Ўтган йили 425 минг жажжи қозоғистонлик дунёга келган, бу эса 2019 йилдагига нисбатан салкам олти фоиз зиёд.

Таъкидлаш жоизки, шу йилга келиб Қозоғистон аҳолиси 18,94 миллион нафарга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси