Елеке Сази водийсида олтин хазина топилди

Елеке Сази водийсида олтин хазина топилди

Қозоғистон археологлари яна бир шов-шувли топилмага эга бўлди. Мамлакат шарқидаги Елеке сази водийсида сак даврига оид артефактлар топилди. Тақинчоқларнинг бирида учбошли тож кийган ва тахтда ўтирган император сурати муҳрланган. Иккинчиси қисман сақланиб қолган. Унда турк аслзодалари тасвирланган бўлиши мумкин, дейди экспертлар. Археологлар таъкидлашича, мазкур хазина ўша даврлар ҳукмдорига тегишли бўлган. Аввалроқ шунга ўхшаш нарсалар Монголиядаги Ўрхонда топилган, у заминда дастлабки турк ҳоқонликлари шаклланган.

Зейнулла Самашев, археолог, экспедиция раҳбари:

– Бир қанча олтин пластиналар топилди, улар алоҳида композициядан иборат. Биттасида тахтда ўтирган ҳукмдор тасвирланган. Тахт чиройли безалган. Жуда ғаройиб нарса! Қадимги турк маданияти тадқиқотчилари биринчи марта шундай нарсани топишга муваффақ бўлди. Тахт мавжуд бўлганидан хабардор эдик, бироқ унинг кўриниши қандайлигини билмаганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси