Хизмат соҳаси ходимлари қозоқ тилини ўрганяпти

Хизмат соҳаси ходимлари қозоқ тилини ўрганяпти

Кассадан узоқлашмай, қозоқ тилини ўрганамиз. Қарағанди вилоятидаги Темиртау савдо уйларида ходимлар учун қозоқ тили курслари ташкил қилинди. Назариядан амалиётгача узоқ эмас – олинган билимни иш жойида мустаҳкамлаш мумкин.

Татьяна Федорчук, савдо уйи маъмури:

- Менимча, биз саломлашиш мавзусини анча чуқур ўргандик. Бугун маҳсулотлар бўйича машғулотда қатнашдик. Қозоқ тили дарслари жуда қизиқарли ўтади. Ажойиб маълумотлар. Мавзулар савдо уйидаги фаолиятга боғланган.

Савдо ходимлари учун асосий курс 21 дарсдан иборат. Бундан ташқари, давлат тилини мажмуавий ва чуқур ўрганиш дастурлари ҳам ишлаб чиқилган.

Гулмира Ўлжабаева, Темиртау шаҳри маданият ва тилларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси:

- Бу лойиҳага энг аввало 2 та савдо маркази қизиқиш билдирди. Жами 29 нафар тингловчи бор. Мазкур курслар давомида улар катта миқдорда билим олади ва зарур атамаларни билиб олади. Дарслар бепул ўтилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси