Қозоғистонда халқаро шахмат куни нишонланди

Қозоғистонда халқаро шахмат куни нишонланди

Бугун бутун дунёда халқаро шахмат куни нишонланяпти. Профессионал байрам Қозоғистонда ҳам унутилмади. Мамлакатимизда мазкур ўйинни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Йилнинг биринчи ярмида республикада бир қанча йирик шахмат турнирлари ўтказилди. Шу жумладан, оффлайн, онлайн ва гибрид тартибдаги беллашувлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари, давлатимизда жаҳонга таниқли гроссмейстерлар етишиб чиқмоқда, улар қаторида Жансая Абдумалик, Борис Аврух, Ринат Жумабаев ва бошқалар бор. Бугун Ринат Сочида ўтаётган жаҳон кубоги мусобақаларида АҚШлик машҳур ўйинчи Фабиано Каруанан устидан ғалаба қилди. Умуман олганда, Қозоғистонда шахмат ҳаёти тобора жадаллашмоқда. Таъкидлаш жоизки, Халқаро шахмат куни 1966 йилдан буён нишонланади. Бу кунда анъанага кўра турли тадбирлар ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×