Қозоғистонда Қурбон ҳайити нишонланмоқда

Қозоғистонда Қурбон ҳайити нишонланмоқда

Қозоғистонда Қурбон ҳайити нишонланяпти. Бу муқаддас байрам 22 июлгача давом этади. Шу кунларда мусулмонлар савоб ишларни кўпайтириши, қурбонлик қилиши зарур. Эслатамиз, жорий йилда карантин чоралари туфайли муқаддас сана бирмунча бошқача нишонланмоқда: мамлакат аҳлига оммавий тадбирлар, жумладан, хонадонларда тўпланмаслик тавсия этилган. Диний объектлар ёпиқ, шу сабабли оммавий ибодат - Ҳайит намози ҳам ўтказилмайди. Бундан ташқари, республикада қурбонликни онлайн шаклда ўтказиш усули йўлга қўйилди – истовчилар “Қурбан 2021.кз” сайти орқали бу хизматга буюртма бериши мумкин. Гўшт волонтёрлар ёрдамида муҳтожларга тарқатилади. Айни вақтда, руҳонийлар байрамни нишонлашда ҳар биримиз масъулият билан иш тутишимиз кераклигига урғу беряпти.

Бақитжан Ўткелбаев, «Ҳазрати Султон» республика масжиди имом-ноиби:

- Қурбон ҳайити – муҳим байрам, лекин биз ҳозир ватандошларимизга пандемия даврида саёҳат қилиш, одамлар тўпланган жойларга бориш мумкин эмаслигини эслатамиз. Уйда қолинг ва мулоқотни қисқартиринг. Ушбу байрамни яқинларингиз билан нишонлашни маслаҳат берамиз. Ҳозир исталган инсонни онлайн, ижтимоий тармоқ орқали табриклаш мумкин. Қурбон ҳайитига оид имомлар маслаҳати қўйилган роликлар тарқатилди.

Ушбу байрам билан қозоғистонликларни Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам табриклади. Президент таъкидлашича, ушбу кунда бағрикенглик, силайи раҳм, эзгулик ва инсонпарварлик фазилатлари илгари сурилади. Табрикда халқимизга сингиб кетган Ислом маънавий бирликни мустаҳкамлашга хизмат этувчи асосий қадриятлар қаторида кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси