2021 йилда 9 минг этник қозоқ “қондош” мақомини олди

2021 йилда 9 минг этник қозоқ “қондош” мақомини олди

2021 йил бошидан буён 8 минг 867 киши тарихий ватанига қайтди ва “қондош” мақомини олди. Бу ҳақда мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирликда таъкидланишича, Қозоғистонга кўпроқ қондошлар Ўзбекистондан ташриф буюрган, салкам 10 ярим фоизи Хитойдан, 7 фоизи туркманистонлик этник қозоқлар, қолганлари бошқа давлатлардан.

Мамлакатимизга ташриф буюрганлар кўпроқ республика жанубида, асосан, Алмати, Туркистон ва Жамбил вилоятларида, Чимкент шаҳрида муқим ўрнашмоқда. Таъкидлаш жоизки, 1991 йилдан буён Қозоғистонга жами 1 миллион 79 минг этник қозоқ кўчиб келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси