Қозоғистонликлар 16 мингдан зиёд таълим депозити очди

Қозоғистонликлар 16 мингдан зиёд таълим депозити очди

Келажакка эътибор. Қозоғистонликлар «AQYL» давлат таълим жамғарма тизими доирасида 16 минг депозит очди. Жами 22,3 миллиард тенгега. Шу тариқа, давлат ота-оналар болалар таълими учун сарфлайдиган маблағни тежаш, оилавий бюджетга тушадиган юкламани камайтиришга ёрдам бермоқда.

Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бундай омонат учун 9 фоизгача банк устамаси ва ҳар йили давлат мукофоти берилади. Айни вақтда бу Қозоғистон депозитларни кафолатлаш жамғармаси томонидан суғурта қилинган. Музлатиб қўйиш мумкин эмас. Агар фарзанди грант олишга муваффақ бўлса, пулни олиш ёки учинчи бир шахс таълими учун сарфлаш мумкин. Ёки, дейлик, магистратурага тўлаш учун йиғишда давом этиш имкони бор. Тўпланган маблағ Қозоғистон ва хориждаги олий таълим муассасалари хизмат ҳақини тўлаш учун ишлатилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси