Қозоғистон гўзаллиги - қуш парвози баландлигидан

Қозоғистон гўзаллиги - қуш парвози баландлигидан

Эндиликда мамлакатнинг энг хушманзара жойларини пойтахтдан чиқмаган ҳолда ҳам кузатиш мумкин. Тез кунларда Нур-Султонда очилиши кутилаётган Парвоз театри туфайли бунга эришса бўлади. Ишланма муаллифлари айтишича, унда замонавий технологиялардан фойдаланилади, томошабинлар ўзини осмонда учаётгандек ҳис этади ҳамда истаган минтақасининг гўзал манзараларини томоша қила олади. Лойиҳа йил охиригача ишга тушади.

Балтан Балтаев, «Astana Invest» бошқаруви раиси:

- Унда 6К форматидаги улкан экрандан фойдаланилади. 20 та стул бир-бирига вертикал ҳолатда ўрнатилади. Натижада, томошабин ҳам, атрофидагилар ҳам парвоз қилаётгандек туюлади.

Бундан ташқари, яқин келажакда пойтахтни кафтда тургандек кўриш имкониятини берувчи яна бир лойиҳа рўёбга чиқарилади. Шаҳар мажмуаларидан бирида 310 метр баландликда кузатув майдончаси барпо этилади. У ердан шаҳарнинг панорама кўринишини томоша қилиш мумкин. Майдонча Марказий Осиёдаги шундай жойларнинг энг баланди бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси