Алакўлда дам олаётганлар сони 3 марта ортди

Алакөл
24.kz

Алакўлнинг шарқий соҳилида дам олаётганлар сони тобора ортмоқда. Минтақанинг «яшил» зонада эканлиги ҳам бунга ижобий таъсир кўрсатди. Туристлардан фақат 3 та ҳужжатдан бири талаб қилинади: ковидга қарши эмлангани тўғрисида ҳужжат, ПЗР-тест салбий натижаси, «Ashyq» иловасида яшил ёки кўк мақомга эга бўлиш.

Ерзат Бўлатов, Уржар тумани тадбиркорлик ва туризм бўлими раҳбари:

- Бугунги кунгача Алакўл соҳилида жойлашган 188 та дам олиш уйининг 141 таси тайёрлигини кўрсатувчи ҳужжат олди. 118 таси «Ashyq» иловаси ва QR-кодга эга бўлди. Дам олиш уйлари иш бошлади, фаолият юритяпти. Кунлар исиб кетиши натижасида дам олувчилар сони кескин ортди.

Алтай Мухамедияров, сайёҳ:

- Игна ташласанг, ерга тушмайди. Бу хосиятли жой Қозоғистоннинг ҳамма жойидан, Россия, Германиядан келган саёҳатчилар билан тўлиб кетди. Шифобахш сувлари бор. Алакўл – фахримиз, у билан ғурурланса арзийди.

Таъкидлаш жоизки, туризм соҳасини 2023 йилгача ривожлантириш концепциясида Шарқий Қозоғистон минтақасига алоҳида эътибор қаратилган. «Олтой маржони» туристик кластерига минтақадаги 8 та ҳудуд киритилган. Улар орасида Берель қўрғони, Бухтирма сув омбори, Жидебай, Катон-Қарағай парки ва бошқалар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×