Нефть нархи яна пасая бошлади

Нефть нархи яна пасая бошлади

ОПЕК+ шартномаси атрофида юзага келган ноаниқлик натижасида “қора олтин” нархи пасая бошлади. Brent маркасининг бир баррели баҳоси 75 долларгача тушди. Ваҳоланки, икки кун аввал у салкам 80 доллардан сотилаётганди.

Айни вақтда, инвесторлар Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги зиддиятлардан хавотирда. Бу мамлакатлар бир томонлама асосда нефть қазиб олишни кўпайтира бошласа. нефть бозори касод бўлиши мумкин.

Эслатамиз, альянснинг сўнгги учрашувида жорий йил августидан нефть қазиб олиш ҳажми хусусида келиша олмади. Натижада, ташкилотнинг тўлиқ форматли йиғилишларини ўтказиш номаълум вақтга кечиктирилди. Амирликлар Саудия Арабистонининг мавжуд шартномани 2022 йил охиригача узайтириш таклифига розилик бермади. Шу кунларда давлатларнинг кўпчилиги келгуси ойдан нефть қазиб олишни кунига 400 минг баррелга ошириш таклифини қўллаб-қувватлаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси