Қозоғистонликлар ҳужжатларга биометрия орқали имзо қўяди

Қозоғистонликлар ҳужжатларга биометрия орқали имзо қўяди
lh3.googleusercontent.com

Энди электрон рақамли имзони олиш анча осонлашади. Бунинг учун биометрик маълумотларга таянган ҳолда булутли сервисдан фойдаланиш мумкин. Айни вақтда тизимнинг ўзи файл шаклида бўлмайди, имзо эса масофадаги серверларда сақланади. Марказий коммуникациялар хизматида “Фуқаролар учун ҳукумат” вакиллари маълум қилишича, лойиҳа йил охиригача фойдаланишга топширилади. Мутахассислар фикрича, eGov мобиль иловасида биометрик маълумотлар асосида рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилган. Эслатамиз, ўтган йили Қозоғистонда 5 миллион одам электрон имзо олди.

Суйениш Абдилдин, “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” миллий ҳж раисининг биринчи ўринбосари:

- Биометрик идентификация туфайли мазкур электрон имзо чиқариб олинади. Ўзингиз билан шахс гувоҳномаси ёки флешка олиб юриш, компьютерда туриши шарт эмас. Чунки одамлар флешкани йўқотиб қўйиши ҳоллари кўп учрайди, натижада имзони тиклаш учун марказларимизга қайта келишади. Булутли ЭЦП мавжуд бўлганида бу маълумотлар масофадаги серверда сақланади ва биометрик маълумот тасдиқланиши билан ҳужжатлар имзоланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×