Қозоғистонда онлайн савдо ва хизматлар кенгаймоқда

Қозоғистонда онлайн савдо ва хизматлар кенгаймоқда

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ кийим-кечак, пойабзал ва спорт товарларини интернет-дўконлар орқали харид қилмоқда. Бундай истеъмолчилар улуши салкам 63 фоизга етди. Озиқ-овқат, уйда фойдаланиш учун товарлар ва дори-дармон олаётганлар ҳам кам эмас. Қозоғистонликларга маҳсулот сотаётганларнинг 30 фоизи МДҲ мамлакатларидан. Финпром.кз ана шундай маълумот тарқатди.

Аналитиклар таъкидлашича, ўтган йил давомида электрон савдо 57 фоизга кўтарилди. Шундай бўлиши табиий. Чунки жамоат жойларида кўп вақт ўтказишни истамаган эҳтиёткор одамлар интернетдан имкон қадар кўпроқ фойдалана бошлади. Прогнозларга қарамай, шу кунларда электрон харидлар бўйича Қарағанди вилояти биринчи ўринга чиқиб олди. Иккинчи ўринда республика пойтахти – Нур-Султон шаҳри. Манғистау вилояти ҳам илғор учликда.

Абдумалик Сарманов таржимаси