Қозоғистон қўриқхоналарида этнотуризм ривожланмоқда

этноауыл

Қўстанай вилоятида этнотуризм ривожланиб боряпти. Инсон таъсирига учрамаган ва ўта бой табиий экотизими туфайли мамлакатнинг миллий бойлиги ҳисобланадиган Наурзум миллий паркида бутун бошли этноовул қурилди. Унда ўтовлар ва арғимчоқлар – алтибақан ўрнатилди. Барпо этилган инфратузилмалар туфайли келаётган туристлар сони анча ошишига умид қилинмоқда.

Рахим Савуров, турист:

- Бу ўрмонларни томоша қилиш ниятида эдим. Жуда катта ўрмонзорлар. Алматида бунақаси йўқ ҳисоби. Тоғларда қарағай ўсади, лекин унчалик кўп эмас. Наурзум қўриқхонасига келганимда ҳайратландим.

Дулат Қўйлибаев, Наурзум давлат табиат қўриқхонаси директори:

- Аввалги йўналишлар қолдирилди, фақат транспорт ўзгарди. Биз велосипедлар сотиб олдик. Пиёда юришни истамаган, отдан қўрқадиганлар велосипедда экскурсовод билан бирга Бўкай булоғига бориши мумкин.

Наурзум қўриқхонаси ўтган асрнинг биринчи ярмида ташкил қилинган. Унинг асосий бойлиги – қадимий қарағай ўрмонлари, улар узоқ ўтмишдан буён қиёфасини ўзгартирмаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×