Қозоғистонда йилига 100 минг машина чиқарилади

Қозоғистонда йилига 100 минг машина чиқарилади

Қозоғистон автосаноати катта муваффақиятларга эришмоқда. Ишлаб чиқариш ҳам, экспорт ҳам йил сайин кенгаймоқда. Камида 15-20 фоизга. Қозоғистон автобизнес ҳамжамияти экспертлари берган маълумотга кўра, шу кунларда мамлакатда сотилган ҳар 3 та янги машинанинг иккитаси мамлакатимизда йиғилган. Шу тариқа, жорий йилнинг 5 ойида мамлакатимиз аҳолиси 28 мингта маҳаллий автомобиль харид қилгани. Умуман олганда, ўтган йили 67 мингта техника бирлиги, шу жумладан, автобуслар ва юк техникаси йиғилди. 8 мингдан зиёд автомобиль хорижга жўнатилди. Машиналаримиз Россия ва Ўзбекистон фуқаролари эътиборини қозонди.

Яқин келажакда мамлакатимиз автосаноати йилига 100 минг автомобиль ишлаб чиқариш ниятида. Шунингдек, ассортимент кенгаяди. Мутахассислар таъкидлашича, бугунги кунда олдинга қўйилган асосий мақсад – мамлакат автомобиль паркини имкон қадар янгилашдан иборат.

Ербўл Сейпилов, Қозоғистон автобизнеси ҳамжамияти техник тартибга солиш бўйича директори:

- Аввал бозорларимизда бир неча бренд бўлган, танлаш имкони кам эди. Ҳозир корейс автомобиллари ҳам, Америка автомобиллари ҳам бор, келгусида бошқа инвесторлар келади, мамлакатимиз автосаноатига янги брендлар кириб келади. Бундан ташқари, бизда Trade-in тизими мавжуд, у ўзини яхши кўрсатди, демак, бир неча йилдан сўнг автомобилларни деярли харид қилинган баҳосида сотиш имконияти пайдо бўлади. Ёки эскисини салондаги янги автомобилга алмаштириш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси