Олимпиада ўйинларига - 96 та лицензия

Олимпиада ўйинларига - 96 та лицензия

Токио Олимпиадасида қатнашиш учун миллий терма жамоа шакллантирилди. Сўнгги 20 йил давомида биринчи марта Қозоғистон камондан ўқ отиш бўйича 3 спортчи йўлламоқда. Узоқ танаффусдан кейин велопойгачилар ҳам медаллар учун курашади. Қозоғистон атлетлари янги Олимпиада ўйинлари – қояга ўрмалаш ва каратеда ҳам қатнашади.

Мамлакатимиз спортчилари ҳозирча 27 спорт туридан 96 та йўлланма олишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, ҳозир яна бир қанча халқаро федерацияларда лицензиялар тақсимланиши кутиляпти. Миллий терма жамоанинг якуний таркиби 5 июлдан кейин эълон қилинади. Токио ўйинларида 339 комплект медаллар ўйналиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.