Кангуй даврига доир артефактлар топилди

Кангуй даврига доир артефактлар топилди

Археологлар Култўбе шаҳри харобаларида қадимий ёзма адабиёт марказини топишди. Олимлар фикрича, ёзув туширилган сопол парчалари икки минг йилдан буён мавжуд бўлган. Шунчаки ёзув бўлаги эмас, оромий тилида ёзилган бир қанча тўла матнлар қўлга киритилди. Бу шарқий эроний тил шеваларидан бири ҳисобланади. Ёзувлар ғиштларга туширилган, сўнг куйдирилиб, заруратга кўра ишлатилган. Улардан анчасини ўқишга муваффақ бўлинди. Сопол ёзувлар жаҳон палеолингвистларини қизиқтириб қўйди.

Александр Подушкин, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети профессори:

- Жаҳондаги давлатларнинг ҳаммаси ҳам ёзма маданиятга эгалиги билан фахрлана олмайди. Ёзма тарихига эгалигини кўрсата оладиган давлатлар эса саноқли. Айниқса, биздаги вариантда, сопол ғишт - жадваллар шаклида ясалгани билан. Бу ерда юз берган йирик воқеа ҳақида ҳикоя қилиняпти. Унда Самарқанд, Бухоро, Кеш, Қарши, Чоч каби давлат марказларидан вакиллар қатнашган. Энг муҳими, унда ҳудудда шаҳар бунёд этилгани тилга олинади. 2 нафар соҳиб – чодир эгалари, яъни кўчманчилар тилга олинади. Шунингдек, боғ одамлари, ўтроқ халқ ҳақида ҳам ёзилган.

Бундан ташқари, қазув ишлари давомида археологлар бошқа ноёб артефактларни ҳам топган. Улар орасида номадлар камони, сопол идишлар, тақинчоқлар бор. Олимлар фикрича, бу топилмалар Кангуй давлати ҳақидаги тасаввурларни бойитади.

Абдумалик Сарманов таржимаси