Пойтахтда мусаввирлар асарлари намойиш қилинди

Пойтахтда мусаввирлар асарлари намойиш қилинди

Швейцария ва Қозоғистон ранг-тасвири симбиози. Пойтахтда ёш ва менталитет жиҳатдан турлича бўлган икки мусаввир - Гарольд Студер ва Юлия Москаленко асарларидан иборат ўзига хос кўргазма очилди. Хорижлик устанинг график асарлари қозоғистонлик рассомнинг автопортрет коллажлари ҳамда ранг-тасвир ишларини тўлдирди. Ташкилотчилар айтишига кўра, мусаввирларнинг рамзий мулоқотини тушуниш учун томошабин тайёрланган бўлиши, муаллифлар ҳиссиётлари ўткирлигини тан ола билиши зарур. Таъкидлаш лозимки, экспозиция ҳар йили ўтадиган «Санъатлар мулоқоти» доирасида ташкил этилади. Унинг асосий мақсади – Қозоғистон ва хориждаги замонавий тасвирий санъатни уйғунлаштириш.

Лейла Махат, кўргазма куратори:

- Бир қарашда жуда фарқли бўлган икки мусаввир. Биринчидан, Гарольд Студернинг ёши улуғ, бошқа авлод вакили. У литография билан шуғулланган. Бошқа дунё, бошқа давр, бошқа давлат. Юлия Москаленко эса замонавий Қозоғистон вакиласи, Мустақиллик тенгдоши, Қозоғистон замонавий санъатидаги янги мактаб, йўналиш. Бир томондан бир-биридан катта фарқ қилувчи, ўхшамаган нарсалар, иккинчи томондан улар айни бир жиҳатлар – муқаддас дунё, маънавий қадриятлар, инсон нақадар мўрт жонзодлиги ҳақида баён этади.

Юлия Москоленко, рассом:

- Менинг ишларим мавжуд воқеаларни тушуниб етишга интилишдан иборат. Ҳамиша ҳам нима юз берганини тушунавермаймиз. Замонавий дунёда иловалар ҳам, ижтимоий тармоқлар ҳам кўп. Ишларимда бизга мунтазам зарба берилаётганини кўрсатишга интиламан. Лекин буни оддий қабул қиламиз. Бу – одатдаги дунё.

Абдумалик Сарманов таржимаси