Пойтахтда «Торида Буюк дашт куйлайди» кўргазмаси очилди

Пойтахтда «Торида Буюк дашт куйлайди» кўргазмаси очилди

Миллий дўмбира куни ҳамда куйчи Дина Нурпеисованинг 160 йиллиги арафасида пойтахтда «Торида Буюк дашт куйлайди» кўргазмаси очилди. Унда Атирау вилояти тарих-ўлкашунослик музейига қарашли миллий чолғу асбобларининг ноёб коллекцияси тақдим этилди. Мавжуд 244 экспонатдан 88 тасида қачонлардир буюк қозоқ мусиқачилари куй ижро этган. Экспозицияда қозоқ қўшиқлари ва куйлари қувватини мадҳ этувчи тенги топилмайдиган реликвиялар тўпланган.

Рашида Харипова, Атирау вилояти тарих-ўлкашунослик музейи директори:

- Бу кўргазма қиймати тақдим этилган экспонат сонига эмас, тарихига боғлиқ. 1975 йилда дўмбира суяк, ёғочдан ишланган ва кумуш билан безатилган. 2000 йилларда нишонланган маданият йиллари муносабати билан музей жамғармалари кўп сонли мусиқий чолғу асбоблари билан бойитилган.

Экспонатлар қаторида Дина Нурпеисова қўлида тутган чолғу, Абай ҳамда ботир ва шоир Махамбет дўмбираси нусхаси мавжуд. Шунингдек, СССР халқ артисти Нурғиса Тлендиев, Қаршиға Ахмедияров, Риспай Ғабдиев, Азидолла Есқалиев, мамлакатда хизмат кўрсатган артистлар Мекес Арбитов ва Айгул Улкенбаева ишлатган созлар бор.

Рашида Харипова, Атирау вилояти тарих-ўлкашунослик музейи директори:

- Қўлларимда одатдагидан бошқача дўмбира. Бу дўмбира Асима Измухамбетованинг онасига тегишли. У республика танловида аввал маълум бўлмаган 50 дан зиёд куйни ижро этган. Улар қаторида Қурманғази ва бошқаларнинг асарлари бор.

Айдана Мурсалимова, экскурсовод:

- Бу дўмбира буюк шоир ва ёзувчи Хамит Ерғалиевга тегишли, у қозоқ заминидаги дастлабки сонетлар муаллифи. Дўмбиранинг ўзига хослиги унинг тузилишида. Бир қулоғи орқасида, иккинчиси ёнида. Уни туркман устаси яратган. Хамит Ерғалиев ушбу дўмбирада Қурманғази асарларини кенг аудитория олдда ижро этган.

2007 йилда эса Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Аманжўл Алтаев музей жамғармасига ўз дўмбирасини тақдим этди. Муқаддас чолғу асбобини тушунадиган санъатшунослар унинг ёшлар тарбияси ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда тутган ўрнини яхши билади.

Аманжўл Алтаев, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:

- Биз мусиқа орқали ўз қалбини очадиган, туйғуларини, ташвишларини намоён этадиган халқмиз. Миллий чолғу асбоби улкан тарихга эга. Кўплаб куйлар айнан дўмбира орқали ижро этилганида халқимиз буюк бойлигини, аждодларимиз меросини тўлақонли етказади.

Эслатамиз, Қозоғистонда июль ойининг биринчи якшанбаси Миллий дўмбира куни сифатида ҳар йили нишонланади. Шу сана қозоқ маданий мероси дурдонаси – чолғу асбобига эҳтиром тимсоли ҳисобланади. Атирау вилояти Тарих-ўлкашунослик музейи ходимлари фикрича, “Торида Буюк дашт куйлайди» кўргазмаси ҳамманинг кўнглини олган дўмбирани оммалаштиришга хизмат қилади. Шунинг учун яқинда бу коллекция Туркияда Дина Нурпеисова шарафига номланган парк очилишида ҳам намойиш этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси