Хориждаги ватандошлар Қозоғистонда бепул таълим олиши мумкин

Хориждаги ватандошлар Қозоғистонда бепул таълим олиши мумкин

Хорижда яшаётган қозоғистонликларнинг фарзандлари ўз ватанида бепул таълим олиши мумкин. Халқаро таълим корпорацияси ташкил этган «Ватан сари йўл» танлови асосида бунга эришиш имкони бор. Университет ректорининг маълум қилишича, лойиҳа уч босқичдан иборат. Унда жаҳоннинг барча мамлакатларида яшовчи қозоқлар ҳеч қандай чекловларсиз иштирок этиши мумкин. Ғолиблар 26 июлда маълум бўлади.

Маргарита Имандосова, Халқаро таълим корпорацияси ректори:

- Жорий йилда 20 грант ажратмоқчимиз. Кеча танлов шартларини эълон қилдик. У уч босқичда ўтказилади. Биринчисида мамлакатимиз тарихи, буюк шахслари хусусида эссе ёзилади. Иккинчиси ҳам эссе шаклида, бўлажак талаба нега айнан мазкур таълим корпорациясини танлаганини тушунтиради, таълимдан кейин қандай мақсадларга эришишни ният қилганини билдиради. Учинчи босқичда бевосита суҳбатлашилади. Буларнинг ҳаммаси онлайн форматда ўтади.

Грантлар 32 таълимий дастур бўйича тақсимланади. Таъкидлаш зарурки, ушбу таълимий корпорация жаҳоннинг 30 давлатидаги 117 таълим маскани билан тиғиз ҳамкорлик қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси