Қозоғистонлик археологлар қадимий металлургия марказини топди

ежелгі металлургия орталығы
24.kz

Қозоғистонлик археологлардан шов-шувли топилма. Ақмўла вилоятидаги Қўшқарбай аҳоли пунктида қадимий металлургия маркази аниқланди. Олимлар тахмин қилишича, бу ердан топилган 20 га яқин металл эритиш ўчоқлари бронза асрига тегишли. Улар яхши сақланиб қолган. Ҳар битта ўчоқ атрофида қотишмалар ва куйган тошлар топилган.

Қуаниш Шақшақов, вилоят тарих-ўлкашунослик музейи директори:

- Бу ерда радиокарбонат ва радиоуглерод экспертизаси ўтказилиши лозим. Агар биоматериал топилса, ДНК ўтказиш шарт. Бу ердан металл албатта чиқади. Металлографик таҳлил ўтказиш ҳам зарур.

Археологлар эритиш ўчоқлари яқинида карьерга ҳам дуч келган. Улар фикрича, бу ерда руда қазиб олинган бўлиши мумкин. Дарвоқе, Қўшқарбай манзилгоҳи ўзига хос тарихий-маданий қўриқхона саналади. Бу ерда турли даврларга оид 250 мингдан зиёд археологик ёдгорлик мавжуд. Жорий йилда Красний Яр қишлоғида жойлашган Бўтай маданияти манзилгоҳида ҳам тадқиқот ўтказилади.

Жасулан Укеев, вилоят тарих-ўлкашунослик музейи ходими:

- Найза учлари, ўқлар, тош қуроллар топилган. Бронзадан ясалган меҳнат қуролларига дуч келинган. Сопол идиш парчалари учрайди.

Топилган экспонатлар Алмати ва Қарағандига лаборатория текширувига юборилади. Вилоят тарих-ўлкашунослик музейи ходимлари, шунингдек, Швейцария компанияси билан топилмаларнинг қўшимча экспертизасини ўтказиш бўйича шартнома тузган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×