ЭКСПО кўргазмасида Қозоғистон нимаси билан ҳайрон қолдиради

ЭКСПО кўргазмасида Қозоғистон нимаси билан ҳайрон қолдиради

Маданий мерос, биохилмахиллик ва технологик ютуқлар. Қозоғистон Дубайда бўлиб ўтадиган EXPO кўргазмасида шу ва бошқа нарсаларни намойиш этади.

Айтиш керак, бу EXPO нинг Яқин Шарқда ўтказиладиган илк кўргазмаси. Миллий павильон ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг қурилиши тўла якунланган. У энг йирикларидан бири. Чунки павильон учун ҳудудда каттагина майдон ажратилган. Айни пайтда бу ерда кўргазма жиҳозлари ва техник монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Сентябрь охирига қадар ландшафт ишлари ва синовларни тугаллаш ният қилинган.

Даулет Еркимбаев, "НК "QazExpoCongress" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари:

- Павильонимиз 3 минг 400 квадрат метрни ташкил қилади. Уч қаватли. 4 та зонага бўлинган. Уларда мамалкатимизнинг туристик ва инвестициявий салоҳиятини тақдим этамиз. Контент намойиши учун энг сўнгги илғор технологиялардан фойдаланилади, улар ҳозирда бозорда мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси