Янги ҳунармандлик маркази очиш таклиф қилинмоқда

Янги ҳунармандлик маркази очиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистонда Хунармандчилик маркази очиш таклиф қилинмоқда. Бу жой сайёҳларни ўзига жалб этувчи маскан бўлиши кутилмоқда, чунки бу ерда истаган киши кўҳна кўчманчилик ҳаёти анъаналарини акс эттирадиган қўл меҳнати маҳсулотларини харид қилиши, шунингдек, уларни ясаш бўйича мастер-классларда иштирок этиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, марказда ҳунармандлар ўқитилади ва малакаси оширилади.

Бағила Бисембаева, нур-Султон шаҳар тадбиркорлар палатаси ишбилармон аёллар кенгаши раиси:

- Ушбу марказ нафақат ҳунармандлар учун керак ва зарур, балки сайёҳларни, пойтахтимизга келган хорижий делагацияларни, барча меҳмонларни жалб қилувчи маскан бўлиши мумкин. Туристлар учун экскурсия ташкил этиш, уларни миллий маданиятимиз билан таништириш мумкин бўлади. Қолаверса, ҳунармандчилик – халқимизнинг маданий мероси.

Абдумалик Сарманов таржимаси