Халқаро транспорт кўргазмаси очилди

Халқаро транспорт кўргазмаси очилди

Пойтахтда Марказий Осиёда тижорат, йўл қурилиши, коммунал ва жамоат транспортига доир халқаро кўргазма очилди. Минтақадаги энг йирик замонавий бизнес майдончада транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлари, таъмирлаш ускуналари кабиларни томоша қилиш, танишиш мумкин. Шунингдек, тадбир доирасида соҳа мутахассислари уч кун давомида тармоқнинг энг муҳим масалаларини муҳокама қилади. Кун тартибидан жамоат транспортини ривожлантириш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун соҳани рақамлаштириш, чипта сотувининг ягона тизимини жорий этиш каби мавзулар жой олган. Шу билан бирга, туристик транспортни яхшилаш орқали сайёҳлар оқимини оширишнинг янги усуллари кўриб чиқилди. Бунда аввало хавфсизлик ва қулайликка алоҳида аҳамият берилади. Ушбу йўналишда Қозоғистонда сайёҳлик транспорти воситалари нархининг 25 фоизини субсидиялаш ва йўловчилар учун интермодал транспорт тизимини таъминлаш каби лойиҳалар амалга оширилади.

Даниель Сержанули, «Kazakh Tourism» УК АЖ “туризма маҳсулотларини ривожлантириш” бошқармаси директори:

- Мамлакатимизда ҳам интермодал транспорт деб номланган, транспортнинг бир нечта турларидан фойдаланиш имконини берадиган лойиҳани татбиқ этиш мумкин. Масалан, Алматигача поездга билет оласиз. У ерга етиб борганингизда, дейлик, Қапшағайга қадар етказиб қўядиган яна бирор турдаги транспорт воситаси сизни кутиб туради. Барчасининг нархи битта билет ичида бўлади. Дунёда шундай тажриба мавжуд. Буни юртимизда қандай жорий этиш мумкин? Бу масалани авиаташувчилар, темир йўл транспорти ва такси хизмати, транспорт компаниялари билан бирга муҳокама қиламиз.

Ержан Балтаев, «Astana Invest» бошқармаси бошлиғи:

- Туристлар шаҳарга келганида, дастлабки учрашадигани йўловчи ташиш хизмати ҳайдовчиси ва машина бўлади. Уларда яхши таассурот қолдириш учун транспорт компанияларига, ҳамкасбларимизга, ҳайдовчиларга йўриқномалар бериш ҳақида ўйлаяпмиз. Қолаверса, тил масаласи ҳам бор. Ҳозирги кунда инглиз тилини ўрганиш лозимлиги ҳаммага маълум.

Абдумалик Сарманов таржимаси