Биохилмахиллик бўйича кенг миқёсли лойиҳа ишга туширилди

Биохилмахиллик бўйича кенг миқёсли лойиҳа ишга туширилди

Йўқолиб бораётган жонивор ва қушлар генетик маълумотларини қандай сақлаб қолиш мумкин? Бу савол жавобини қозоғистонлик олимлар топди. Улар биохилмахилликни сақлаш бўйича кенг миқёсли лойиҳани ишга туширди, унинг доирасида қушлар ва ҳайвонлар ДНКси ўрганилади. Бунинг учун, масалан, жингалак сақоқуш, хушрўй тувалоқ, турна ёки сайғоқлардан қон ва пар, юнг намунаси олинади. Истисно сифатида - тўқималар. Улар мамлакатнинг барча бурчакларидаги табиат қўриқхоналари ва боғлардан келтирилади.

Елена Жолдибаева, биотехнологиялардан коллектив фойдаланиш миллий илмий лабораторияси мудираси:

- Бу қандай тур эканлигини бизга айтмаслик ҳам мумкин. Расшифровка қиламиз, нуклеотид изчиллигини ўрганамиз, ҳатто митохондриал ДНК асосида текшириб, бу қандай жонивор эканлигидан ташқари, кўринишини ҳам аниқ айта оламиз. Сўнг нуклеотид изчилликни қиёслаймиз ва бу қандай тур эканлигини бемалол айтса бўлади.

Виктория Цай, амалий генетика лабораторияси кичик илмий ходимаси:

- Маълум бўлган классификацияга кўра ўзаро яқин қариндош бўлган ҳайвонларни аниқлаймиз, уларнинг турларига қараб генетик дарахт ҳосил қилинади.

Таъкидлаш керак, бундай йўл билан олинган ахборотларни олимлар халқаро маълумотлар базасига киритади. Эндиликда шу тамойил асосида йўқолиб бораётган ва ноёб ўсимликлар базаси ҳам шакллантириляпти. Умуман, биохилмахилликни сақлаш бўйича дастур 3 йилга мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси