Қозоғистон Ҳукумати ўз ваколатларини вазирликларга беради

Қозоғистон Ҳукумати ўз ваколатларини вазирликларга беради

Қозоғистон Ҳукумати ваколатларининг бир қисмини вазирликларга беради. Ҳокимият даражалари ўртасида 94 функцияни қайта тақсимлаш режалаштирилган. Улардан 89 таси вазирликларга, бештаси маҳаллий ижро органларига ўтади. Янги қонун лойиҳаси Мажилис депутатлари томонидан биринчи ўқишда тасдиқланди. Шу билан бирга, тўртта давлат органига қўшимча ваколатлар берилади. Шу тарзда, дея таъкидланди Мажилисда, қонун лойиҳасида ҳукуматдан стратегик режани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш вазифаларини ҳам соқит қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, сув фондидан фойдаланиш ва муҳофаза этиш, сув таъминоти, уни ажратиш, транспорт воситаларининг рухсат этилган параметрларини белгилаш соҳасидаги ваколатлар ҳам.

Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- Лойиҳа мамлакат раҳбари топшириғи, Стратегик ҳужжатларда белгиланган истиқболлар ва экспертлар тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Уни ишлаб чиқиш асносида марказий ва маҳаллий даражадаги давлат вазифалари таҳлили юзасидан катта ишлар амалга оширилди. Ушбу қонун лойиҳасида 55 та қонунчилик ҳужжати, хусусан, 5 та кодекс ва 50 та қонунга тузатишлар киритиш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси