Қозоғистон Президенти БССТ 74-сессияси ёпилишида сўзга чиқди

Қозоғистон Президенти БССТ 74-сессияси ёпилишида сўзга чиқди

Қосим-Жўмарт Тўқаев COVID-19 билан умумжаҳон курашида БССТ мислсиз улуш қўшганини таъкидлади. Қозоғистон Президенти Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 74-сессиясида сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус миллий соғлиқни сақлаш тизими ва халқаро институтлар учун мисли кўрилмаган синов бўлди. Бутун глобал инқироз даврида БССТ аъзо давлатлар билан фаол ҳамкорликда бўлди. Билими, ғайрат-шижоати ва тажрибаси туфайли ташкилот ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг вирус билан курашига бошчилик қилди, дея уқтирди Давлат раҳбари. Ўз видеомурожаатида Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, биринчи тиббий-санитария ёрдами, хусусан, 2018 йилги Астана декларациясини илгари суриш муҳимлигига тўхталиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси