Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг бошқа мамлакатлари қаторида бозор иштирокчилари учун тенг шароитлар яратилиши тарафдори. Лекин локдаун даврида савдо тўсиқлари кўпайиб кетди. Бугун бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шу муаммони тилга олди. Давлат раҳбари уни ҳал қилиш кераклигини айтди. Қозоғистон Президенти иқтисодий фаоллик тиклана боргани билан иттифоқ давлатлари ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланмаётганидан хавотир билдирди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Мазкур чекловлар савдо-иқтисодий алоқаларга зарар етказади, иттифоқнинг ўсиш ва ривожланиш салоҳиятини чеклайди. Комиссияларнинг тўсиқлар билан кураши давом этяпти. Лекин бу курашни у қадар самарали дея олмаймиз. Бу кураш миллий даражада қабул қилинган қарорлар натижаси. Иқтисодий интеграция учун масъул вазирликлар муаммолар юзага келишидан олдин ҳаракат қилиши, иттифоқчилик мавқеини тутиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бундай чеклов ва тўсиқлар киритувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётганида ўзини кўрсатиши зарур.

Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус пандемиясининг қатор соҳаларга ижобий таъсирини ҳам кўрсатиб ўтди. У фармацевтика саноати, тиббий хизматлар, биомуҳандислик ва рақамли технологиялар ривожланишига ёрдам берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси