Қозоғистон ва Ирландия авиация соҳасида тажриба алмашади

Қозоғистон ва Ирландия авиация соҳасида тажриба алмашади

Қозоғистон Ирландиянинг авиация соҳасидаги тажрибасини ўрганади. Куни-кеча мамлакатлар ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Ҳужжат доирасида ирландиялик экспертлар қозоғистонлик ҳамкасбларига Европа стандартларини жорий этишда ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари, хорижлик мутахассислар республика авиация инспекторларига техник консультациялар беради ва ўқитади. Қозоғистон Авиация маъмурияти раҳбари Питер Гриффитс шуни маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур шартноманинг тузилиши республика авиация хавфсизлиги даражаси ортишига эришилганидан дарак беради. Бундан ташқари, шу тариқа муҳим мақсад – фуқаро авиацияси соҳасидаги энг нуфузли, самарали ташкилот бўлган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти - ICAO талабларининг 80 фоизига етишдек муҳим мақсадга яқинлашади.

Питер Гриффитс, «Қозоғистон авиация маъмурияти» ҲЖ бош директори:

- Биз айнан Ирландия авиация раҳбариятини танлашимизнинг асосий сабаби – бу йўналишда уларнинг катта тажибаси бор. Уларда нафақат ўз мамлакати, балки халқаро миқёсда ишловчи йирик оператор авиакомпаниялар, лизинг компаниялар ишлаб турибди. Шунингдек, Ирландияда ICAO талабларига риоя этиш энг юксак даражада. Айни вақда биз Миллий режанинг 68-қадамини рўёбга чиқариш борасида катта ишларни амалга оширамиз. Британия моделиига мувофиқлигимиз анча ортади. Ирландия Британия модели асосида иш бритаётган давлатлар бир бшлгани ҳолда, Европа Иттифоқига аъзо ва барча Европа стандартларига мос фаолият юритяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси