Қозоғистон ва Ўзбекистон «Осиё шенген» ини йўлга қўяди

Қозоғистон ва Ўзбекистон «Осиё шенген» ини йўлга қўяди

Ипак йўли мамлакатларининг ўз «шенген»и бўлади. Кўп марталик электрон туристик виза - Silk Road Visa биринчи босқичда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида амалда бўлади, дея маълум қилди “Спутник Казахстан”. Янги механизм туристлар учун қўшни давлатлар виза, божхона ва чегара тўсиқларини босиб ўтишда ёрдам беради. Ҳозирча хорижликлар Қозоғистон ва Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун алоҳида-алоҳида виза зарур, янгилик туфайли бу иш анча енгиллашади. Шу кунларда меъёрий-ҳуқуқий ва техник масалалар кўриб чиқилмоқда. Виза олиш учун ариза бера оладиган давлатлар рўйхати келишиб олинди. Ишланма муаллифлари йил охиригача барча тайёргарлик ишларини тугатиш ниятида. Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббусни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ижобий баҳолади.

«Ўзбекистон томонидан Silk Road Visa электрон визаси лойиҳасини рўёбга чиқариш бўйича иккита консул маслаҳатлари ҳамда ишчи гуруҳининг тўртта мажлиси ўтказилди. Йиғилишлар натижасига кўра, томонлар кўп мартали Silk Road Visa электрон туристик визаси ҳамда фуқаролари Silk Road Visa электрон визасини олиш учун ҳужжат тақдим эта оладиган давлатлар ягона рўйхати тўғрисида низомни мувофиқлаштирди», дея баёнот берди Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги вакили.

Абдумалик Сарманов таржимаси.